Главная » 2016 » Июль » 21

Самарада ота-она икки фарзанди билан ўлдириб кетилди


  • News
  • 21 Июл 2016(14:33)
  • 468
  • 0

Кеча, 20 июль куни Самара шаҳри, Киров туманидаги уйларнинг бирида 4 кишининг жасади топилди, деб ёзади “Ria.ru”.
 
Киров туманининг Советская кўчасидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидаги квартирадан 34 ёшли эркак, 42 ёшли аёл ва унинг 5 ёшли ўғли ҳамда 2,5 ёшли қизалоғининг жасади топилган. Туман ҳуқуқ-тартибот органлари берган маълумотларга кўра, аёл ўлимидан аввал балконда аравачада ётган фарзандини ерга ташлаб юборган. Шу тариқа бола омон қолган.
 
Бироқ фарзандининг ҳаётини сақлаб қолган она, унинг икки фарзанди ва турмуш ўртоғи қийноққа солиб ўлдирилган. Воқеа жойини кўздан кечирган ҳуқуқ-тартибот органлари уй эшиги ички томондан ёпиқ бўлганини ҳисобга олиб, қотилликни болаларнинг отаси содир этган ва ўз жонига ҳам қасд қилган, деб тахмин қилмоқда. Бироқ, жасадлардаги жароҳатлар бу тахминларга унчалик тўғри келмайди.
 
Қотиллик юзасидан икки ва ундан ортиқ шахсларни ўлдириш, шунингдек, вояга етмаган шахсларни ўлдиришга каби моддалар билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ва суриштирув ишлари давом этмоқда. 

Енди Telegram'даги расмий каналимиз билан қайноқ янгиликлардан янада тезроқ баҳраманд бўлиш имконига эгасиз!

 

Теги: Самарада ота-она икки фарзанди била

Всего комментариев: 0
avatar