Главная » 2016 » Март » 14

Самарада ўсмир йигит отасини сўйиб қўйди


  • voydodaxek
  • 14 Мар 2016(11:54)
  • 721
  • 0

Полиция 15 ёшли ўсмирни қотилликда айбламоқда

 

Самаранинг Кировск туманида 15 ёшли ўсмир отасини сўйиб ташлаб, онаси ва синглисига ҳужум қилиб уларни яралашда айбланмоқда. Бу ҳақда “Vesti.ru” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ўлдирилган шахснинг танасидан бир қанча пичоқ излари топилган. Ўсмирнинг онаси ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, синглисининг ҳолатини эса шифокорлар қониқарли деб баҳолашмоқда.

Айни дамда ўсмир қўлга олинган ва у сўроқ қилинмоқда. Шунингдек, ушбу оила ҳақидаги барча маълумотлар тергов учун тўпланмоқда. Полиция ходимлари қотилликни айнан 15 ёшли ўсмир содир этган деб тўла ишонч билдиришмоқда. Суртиштирув ва тергов ишлари давом этмоқда.
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar