Главная » 2016 » Январь » 23

Самолёт қуласа ҳам одамлар омон қолади


  • News
  • 23 Янв 2016(20:09)
  • 477
  • 0
Сўнгги вақтларда авиаҳалокатларнинг ортиб бориши, миллионлаб кишиларнинг хавотирига сабаб бўлмоқда. Ҳатто, саёҳатларни хуш кўрувчи кишилар ҳам охирги вақтларда овозаси чиққан бахтсиз ҳодисаларни деб самолёт бортига чиқишдан қўрқиб қолган. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, йўловчи ташиш транспорт воситалари орасида энг хавфсизи – самолёт. Чинданми? Хулоса қилишга шошилманг. Уйингиздан то аэропортгача бўлган йўл оралиғида бир неча ЙТҲларнинг гувоҳ бўласиз, ҳатто ўзингиз ҳам уларнинг иштирокчиси бўлиб қолишингиз эҳтимолдан ҳоли эмас. Темир йўл транспортлари ҳам, денгиз транспортларидадаги ҳолокатлар ҳам енгил автомобилларникидан қолишмайди.

Ўтган 2015 йилда А-321 самолёти Синай оролида қулаб, самолёт бортидаги 224 кишининг умрига зомин бўлган эди. Ана шу воқеа авиалайнерлар хавфсизлигини янада ошириш масаласини кўндаланг қўйди.

Интернет дунёсида авиалайнерларнинг ҳалокати билан боғлиқ баҳс-мунозаралар, тортишувлар ва таклифлар жуда кўп бўляпти. Шулар орасида қуйидаги видео бизнинг эътиборимизни тортди. Унда бирор сабаб туфайли авиалайнерга хавф туғилгудек бўлса, бортдаги йўловчиларнинг жонини асраб қолиш мумкинлиги тасвирланган.

Самолёт қулаган тақдирда ҳам тезкор сигнал орқали лайнер иккига бўлинади ва йўловчиларни сақлаб қолиш имконияти туғилади. Агар бу лойиҳа амалга тадбиқ этилгудек бўлса, дунё олимларининг ХХI асрда қўлга киритган энг катта ютуқларидан бир бўлар эди.
Всего комментариев: 0
avatar