Главная » 2016 » Февраль » 17

SAMSUNG “АҚЛЛИ” ОЁҚ КИЙИМ ЯРАТДИ


  • voydodaxek
  • 17 Фев 2016(12:40)
  • 755
  • 0

Samsung Mobile World Congress кўргазмасида “ақлли” оёқ кийимни намойиш этади, деб хабар беради “Gazeta.ru”.

Ушбу оёқ кийимни Samsung's Creative Lab ходимлари томонидан тузилган Salted Venture компанияси ишлаб чиқди.

Янги оёқ кийим сенсор билан таъминланган. Улар оёқ кийим эгасидан қабул қилинган маълумотларга асосланиб, оёқ кийимни қулай кийиш борасида тавсиялар беради.

Ҳозирда Iofit деб номланувчи мазкур оёқ кийимларининг икки хил кўриниши ишлаб чиқариши режалаштирилган. Биринчи турдаги оёқ кийим анъанавий кроссовкага ўхшайди. Иккинчиси эса гольф ўйнаш учун мўлжалланган оёқ кийимни эслатади. 

“Ақлли” оёқ кийимларнинг нархи ҳам маълум қилинди. Кроссовкалар 199 доллар, гольф оёқ кийими эса 299 доллардан сотилади.

Всего комментариев: 0
avatar