Главная » 2015 » Март » 10

Samsung Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари учун рекорд даражада буюртмалар олмоқда


  • Admin
  • 10 Мар 2015(09:37)
  • 1396
  • 0

 

Kun.uz: Samsung компанияси томонидан MWC 2015 кўргазмасида намойиш қилинган янги Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари учун берилаётган буюртмалар сони рекорд даражаларни қайд қилмоқда.

“Samsung тахминан смартфонлар учун 20 млн буюртма – бутун дунё мобил операторларидан S6 учун 15 млн ва S6 Edge учун 5 млн доналик буюртма олди. Бу рекорд натижадир”, деб айтди Европадаги етакчи уяли алоқа компаниялари раҳбарларидан бири.

Бу маълумотлар махфий бўлгани учун ушбу раҳбар ўзининг номини сир сақланишини сўраган. Раҳбарнинг айтишича, унинг компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge’нинг барча жиҳатларидан мамнун.

Samsung’нинг мобиль бизнеси раҳбари Шин Йонг-Кюннинг айтишича, бу смартфонларга бозорда олдинги моделларга қараганда кўпроқ қизиқиш билдирилмоқда.

“Агар ҳақиқатни айтсак, Galaxy’нинг иккита янги модели учун бизнинг асосий мижозларимиздан катта миқдорда буюртма тушмоқда”, деб маълум қилди Йонг-Кюн.

Жанубий кореялик ишлаб чиқарувчи янги смартфонларини янада оммавийлаштириш мақсадида катта миқёсдаги маркетинг тадбирини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу Samsung’га бозорнинг ушбу сегментида ўтган йили йўқотган мавқеини қайта тиклашига ёрдам бериши кутилади.

Ушбу смартфонларнинг кўрсаткичларини яна бир бор қисқача эслатиб ўтамиз: қурилмалар 5,1-дюймли Quad HD (2560×1440 нуқта) форматдаги Super AMOLED экрани билан жиҳозланган, бунда Galaxy S6 Edge’нинг дисплейи корпуснинг икки ёнига эгилиб тушиб туради. Шунингдек, смартфонлар 64 битли Exynos 7420 процессори (2,1 ГГц такт частотасига эга 4 та Cortex-A57 ядроси ва 1,5 ГГц такт частотасига эга 4 та Cortex-A53 ядроси), 3 Гб тезкор хотира, 128 Гб гача флеш-хотира, 5 ва 16 Мпли камералар, Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac ва Bluetooth 4.1 алоқа адаптерлари, NFC модули билан жиҳозланган.

 

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar