Главная » 2017 » Июнь » 23

Самвел Бабаян Хитой ва Кореяга қарши ўйинларга дастур ишлаб чиқди. Йиғин яна хорижда ўтади


  • Mirkarimoff
  • 23 Июн 2017(23:40)
  • 940
  • 1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян раҳбарлик қилган йиғилишда Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Хитой ва Жанубий Корея билан ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди, деб ёзди ЎФФ матбуот хизмати. Қачон ўтиши аллақачон маълум бўлган ўйинларга тайёргарлик дастури бунга қадар умуман йўқмиди ёки бор — ойдинлик киритилмаган.

Дастурга кўра, миллий терма жамоа аъзолари 17—23 июль кунлари хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Унда 2 та назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, йиғинда янги футболчиларни синовдан ўтказиш масаласи устувор вазифа сифатида кун тартибига киритилган.

Бунда қайси мамлакат йиғин учун танлаб олингани, унда терма асосини ташкил этадиган легионер футболчиларнинг иштирок этиш ёки этмаслик масаласи, ўртоқлик ўйинлари кимларга қарши ўтиши очиқланмаган. Мантиққа кўра, тасдиқланган режада бу номлар аниқ бўлиши керак. Аниқ бўлмаса, уни тасдиқлаш қанчалик тўғри маълум эмас. Аввалроқ ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев ЎФФда ҳамма нарса шаффоф экани ҳақида айтиб ўтганди.

Миллий терманинг кейинги йиғини августнинг охирги ўн кунлигида бошланади. Терма жамоа аъзолари 20 августдан эътиборан йиғинга киради. 24 ёки 25 августда Тошкентда ўртоқлик учрашувини ташкил қилиш кўзда тутилган. Айни пайтда ЎФФ жануби-шарқий Осиё жамоалари билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Хитой ва Кореяга қарши ўйинлар санаси 1 йил аввал маълум бўлгани ҳолда, ЎФФ нима сабабдан июнь ойининг ўрталарига келиб рақиб излашни бошлагани айтилмаган. Шаффоф ташкилот нима сабабдан режаларини олдиндан ишлаб чиқмаслиги ва катта ўйинларга муносабатни бу тақлид олиб бориши ҳақида сўз бормаган.

31 август куни Вухан шаҳрида Хитой термасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ—2018 саралаш ўйинига Ўзбекистон терма жамоаси 28 августда жўнаб кетишни режалаштирган. Делегация Хитой билан ўйинни тугатибоқ, 1 сентябрь куни кечаси Тошкентга қайтиб келади ва 5 сентябрдаги Жанубий Корея билан ўйинга тайёргарлик кўради.

Всего комментариев: 1
avatar
1 ferghanes • 01:23, 24 Июн 2017
Babayan endi birnima qimasang bomedi omad senga
avatar