Главная » 2017 » Ноябрь » 16

Сардор Раҳимхон бошчилигидаги пахта терим ҳашари нега қолдирилди?


  • Ies_92uz
  • 16 Ноя 2017(19:16)
  • 2608
  • 0

Ижодкор ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали пахта йиғим-терими тадбири бекор қилинганлигини маълум қилиб, изоҳлар тугмасини ҳам ўчириб қўйди... Нега?

 

21 октябрь куни ўзбек эстрадасининг деярли барча вакиллари Тошкент вилоятидаги пахта далаларидан бирида пахта йиғим-теримида иштирок этгани катта шов-шувга айланиб кетган эди.
 
Ўшанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон Самарқанд вилоятида эканлиги унинг шахсий саҳифаси орқали маълум бўлган эди. Аммо у ҳам ўшанда пахта даласига бориб йиғим-теримда иштирок этган.
 
Сардор Раҳимхон бундай ташаббусдан илҳомланиб, ўзи ҳам йиғим-терим тадбирини ташкил этмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик. У ўз саҳифасига бу ҳақда видеолавҳа жойлаштирган эди.
 
Унда ижодкор 29 октябрь куни соат 09:00 да Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройи олдига барча ҳашарда қатнашиш истагида бўлганларни таклиф этиб, ҳашарчилар Тошкент вилоятига пахта теримига боришларини маълум қилган эди.
 
Куни кеча бу видеолавҳа Сардор Раҳимхоннинг саҳифасидан олиб ташланди, яъни хонанда бу постни ўчириб ташлади. Кейинги постда эса у пахта йиғим-терими тадбири бекор қилинганлигини маълум қилиб, изоҳлар тугмасини ҳам ўчириб қўйди.
 
Қизиғи шундаки, бу тадбирга ҳатто ҳомийлар ҳам топилган эди. Улар кўнгиллилар учун автобус ташкил этиш, уларнинг тушлигини ташкил этиш ва бошқа совғалар улашишни ҳам мўлжаллашган эди. Аммо энди буларнинг бари бекор бўлди...
 
 

Всего комментариев: 0
avatar