Главная » 2015 » Март » 6

Сардор Раҳимхон ва “Манго” гуруҳидан тез кунда дуэт тарона


  • Admin
  • 07 Мар 2015(00:46)
  • 488
  • 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳамда Дилсўз ижро этган дуэти яқиндагина премьера этилганди. Севимли тароналардан бирига айланиб бораётган мазкур қўшиқ кўпчиликнинг эътиборига сазовор бўлмоқда. Кетма-кет дуэтлар куйлашни ният қилган Сардор Раҳимхон тез кунда яна бир янги таронани тақдим этиш истагида.

Хонанда бу сафар эса “Манго” гуруҳи йигитлари билан ҳамкорликда ишлади. Ижодкор турли йўналишда ижод қилувчи ёш хонандалар билан дуэт куйлаб, репертуарини бойитиш истагида бўлса ажабмас.

Бир неча йиллар аввал таниқли хонанда Равшан Намозов куйлаган ўзбек халқ қўшиқларидан бири “Ҳай ёр-ёр” деб номланган таронани Сардор “Манго” гуруҳи билан ижро этишди. Фольклор йўналишда, янгича сайқалланган вариантда яратилган мазкур таронанинг премьераси тез кунда бўлиб ўтади. Ўтказиб юборманг.   

 

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar