Главная » 2016 » Август » 11

Сардор Раҳимхоннинг мухлислари “Ҳабибим” қўшиғига қайта клип суратга олишди


  • Admin
  • 11 Авг 2016(18:24)
  • 538
  • 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон айни дамда қизғин ижод билан банд. Хонанданинг қизиқчи ва актриса Халимахоним билан куйлаган дуэти халқимиз орасида анча оммалашиб, талабгор қўшиқлар қаторидан жой олгани ва ўз тингловчиларини топгани сабабли, видеоклип тасвирга олиш борасида баҳс ва мулоҳазалар олиб борилаётган эди. Сардор Раҳимхоннинг сўзларига қараганда улар ижодий жамоа билан келишган ҳолда клип суратга олдиришга қарор қилишган.  Халқимиз назарида бўлган хонанданинг мухлислари ҳам севимли ижодкор учун ажойиб совға тайёрлашди.  Улар Сардор Раҳимхоннинг “Ҳабибим” номли қўшиғи учун қайтадан клип тасвирга олишди ва хонандага туҳфа қилишди. Бу эса мухлислар хонандани қанчалик ардоқлашидан, унга бўлган муҳаббатидан дарак беради. Биз Сардор Раҳимхонга ҳар доим мухлислар эътиборида бўлишини тилаб қоламиз ва янгиликларни кутиб қоламиз.
 

loading...
Всего комментариев: 0
avatar