Главная » 2016 » Январь » 7

Саудия Арабистони Европа бозори учун нефть нархларини кескин тушириб юборди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(04:07)
  • 355
  • 0

Шу ҳафтанинг сешанба куни Саудия Арабистони Эроннинг Европа нефть бозорига чиқишини қийинлаштириш мақсадида ушбу бозор учун нархларни кескин тушириб юборди, деб хабар беради РБК нашри.

Саудиянинг Aramco давлат нефть компанияси февраль етказмалари учун чегирмаларни 0.60 доллар/баррелга кўпайтирди. Шимоли-Ғарбий Европа учун чегирмалар 0.20 доллар/баррелга кўпайтирилди. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Осиё бозоридаги нархлар 0.60 доллар/баррелга кўтарилди. АҚШ учун нархлар ўзгармади.

Нашрда таъкидланишича, Саудия томонидан нархларнинг туширилиши бозор тенденцияларига зид келади. Охирги пайтларда Россия Urals нефтининг нархини оширди, деб эслатиб ўтади KBC Advanced Technologies консалтинг компанияси ходими Эҳсон ул-Ҳақ.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Саудиянинг бу ҳаракатлари Европа бозорлари учун Эрон билан бошланажак кураш йўлида ташланган илк қадамдир. Санкциялар олиб ташланиши билан Эрон Европа бозорига маҳсулот олиб киришни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида ижро этилган 47 ўлим жазоси асносида мамлакатнинг машҳур шиа илоҳиётчиси Нимр ан-Нимр ҳам қатл қилинди. Бу Эронда кескин норозиликларни келтириб чиқарди, аҳоли Саудиянинг Теҳрондаги элчихонасини остин-устун қилди. Шундан сўнг расмий Риёд ва унинг иттифоқчилари Эрон билан дипломатик алоқаларни узди.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar