Главная » 2016 » Январь » 15

Саудия Арабистони янги суверен жамғарма яратади


  • Admin
  • 16 Янв 2016(01:33)
  • 246
  • 0

Саудия Арабистони нефть бойликларини бошқариш ва инвестицияларини диверсификация қилиш мақсадида янги суверен жамғарма ташкил қилади. Бу ҳақда манбаларига таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, қироллик ҳукумати инвестицион банклар ва консалтинг компанияларининг таклифларини кутмоқда. 2015 йил охирида ҳукумат улардан янги жамғарма структураси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни сўраган эди.

“Валюта киритмаларини яхши даражада сақлаб қолиш молиявий позицияни мустаҳкамлаш ва риёлни қўллаб-қувватлаш учун зарур”, - деди агентликнинг суҳбатдоши.

manba: kun.uz

loading...
Всего комментариев: 0
avatar