Главная » 2017 » Сентябрь » 2

Серена Уильямс оналик бахтига муяссар бўлди


  • Ies_92uz
  • 02 Сен 2017(16:22)
  • 202
  • 0

Чақалоқнинг вазни 3090 грамм, исми эса ҳозирча маълум қилинмаган.

 

Кеча, 1 сентябрь куни теннис бўйича дунёнинг биринчи ракеткаси Серена Уильямс қиз фарзандли бўлди.
 
Чақалоқнинг вазни 3090 грамм, исми эса ҳозирча маълум қилинмаган. Ҳозирда она ва бола ўзларини яхши ҳис этишмоқда.
 
Уильямс ҳомиладорлиги ҳақида шу йилнинг 19 апрель куни маълум қилганди. Селенанинг турмуш ўртоғи — америкалик тадбиркор  Алексис Оганян ҳисобланади.
 
Теннисчи 2018 йилда ўзининг спортдаги фаолиятини давом эттириш ниятида.
 
Маълумот ўрнида, Серена Уильямс “Катта дубулға” турниридаги ғалабалар бўйича етакчилик қилади, у 35 та чемпионлик унвонига эга.
 
Теннисчи, шунингдек, олимпиада ўйинларининг учта олтин медаль соҳибаси бўлган.

Всего комментариев: 0
avatar