Главная » 2016 » Февраль » 4

Шаҳар автобусларига ўрнатилган Wi-Fi йўлкирага таъсир қилади?


  • News
  • 04 Фев 2016(23:06)
  • 578
  • 0
"Тошшаҳартрансхизмат" Акционерлик компанияси томонидан Тошкент шаҳрида йўловчиларга юқори хизмат кўрсатиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида куни кеча 14-йўналишли автобусларига синов тариқасида Wi-Fi тармоғи ўрнатилгани ҳақидаги хабар оз вақт ичида бутун республика бўйлаб тарқалишга улгурди. Ижтимоий тармоқлар, хусусан мессенжерларда “бу автобусда Wi-Fi бор” деб қайд этилган суратлар тарқалди.

Компания 4G LTE замонавий технологиясига асосланган 2 мбит тезликдаги интернет хизматини тақдим этишни режалаштирган. “Тошшаҳартрансхизмат” Акционерлик компанияси Ахборот Коммуникация Технологияларини жорий этиш бўлими бош мутахассиси Ўткир Аюповнинг маълум қилишича , автобусларда ўрнатилган бепул интернет тармоғи йўл ҳақининг ошишига таъсир қилмайди. Автобусларга Wi-Fi тармоғи аҳоли ва шаҳар меҳмонларига қулайликлар яратиш ҳамда сифатли ҳизмат кўрсатиш мақсадида ўрнатилмоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат” АК расмий сайтида келтирилган маълумотларга қараганда, Wi-Fi ҳозирда фақатгина 14-йўналишли автобусларига синов тариқасида ўрнатилган бўлиб, яқин кунларда 51 ва 28-йўналишли автобусларда ҳам Wi-Fi тизими ишга тушади. Интернет қулайликларига эга бўлган барча автобусларга махсус маълумотнома ёпиштирилади ва ундан фойдаланиш мутлақо бепул.

“Тошшаҳартрансхизмат” АК йил давомида интернет тармоқлари билан шахардаги аксарият йўналиш автобусларини жиҳозлашни режалаштирган.

Manba

Теги: Шаҳар автобусларига ўрнатилган Wi-F

Всего комментариев: 0
avatar