Главная » 2016 » Февраль » 16

Шаҳзода Муҳаммедовага ҳамкасби узук совға қилди


  • News
  • 16 Фев 2016(08:55)
  • 773
  • 0
Актриса, дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига юракча идишидаги узук суратини жойлади.

Сурат остига эса ушбу совға унинг ҳамкасбидан эканлигини ёзиб қолдирди.

shaxzoda__muxammedova "Бу фильм эмас, эртак ҳам эмас... актёр дўстимдан... кутилмаган сюрприз... жуда ҳам ёқимли раҳмат".

Ушбу суратга ҳамма турлича изоҳ қолдирган, кимдир буни севги изҳори деса, яна кимдир бу турмуш қуриш таклифи эканлигини айтган. Айримлар эса бу узукни қабул қилса, бу розилик аломати билдирилганлигидан далолатлигини айтган.

Дарвоқе, мухлислардан бири бу совға актёр Азамат Аҳроровдан эканлигини ҳам таҳмин қилиб кўрган. Яна бир изоҳловчилардан бири, совғадан нархни олиб ташлаш кераклигини ҳам айтиб ўтган.

Теги: Шаҳзода Муҳаммедовага ҳамкасби узук

Всего комментариев: 0
avatar