Главная » 2016 » Январь » 23

Шаҳзодани Туркияда ҳам тинглашяпти


  • News
  • 23 Янв 2016(20:01)
  • 332
  • 0
Хонанда Шаҳзода бироз аввал Туркиялик хонанда Синан Акчил билан биргаликда “Ҳирка” номли дуэт куйлаган эди. Мазкур қўшиққа ишланган видеоклип youtube.com’га 2015 йилнинг 1 декабрида жойлаштирилган бўлиб, бир ярим ой давомида уни 1 миллиондан ортиқ интернет фойдаланувчилари томоша қилган. Маълумотларга қараганда, бу клип Туркия телеканалларида ҳам намойиш этиляпти ва у яхши натижаларга эришмоқда. Сўнгги бор хонанданинг “Божалар” гуруҳи билан куйлаган дуэти ва “Айриламиз” номли қўшиқларига ишланган видеоклипи youtube.com’да 2 миллиондан ортиқ томошабинни қамраб олган эди.

Instagram’га хориждаги саёҳатидан суратларни тинимсиз жойлаб бораётган хонанданинг 1-7 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт дастурларига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
loading...
Всего комментариев: 0
avatar