Главная » 2015 » Январь » 5

ШАРОФ МУҚИМОВ ЯНА КИМГА "БОЖА" БЎЛМОҚЧИ...


  • Admin
  • 05 Янв 2015(20:19)
  • 1115
  • 0

Тез орада Шароф Муқимов ўзининг янги ижод маҳсулини мухлисларига тақдим этиши ҳақида сайтимиз орқали хабар бегандик. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастурида ваъда этилган тарона илк бор тингловчилар диққатига ҳавола этилди.

“Божа бўламиз” номли янги қўшиқнинг мусиқа муаллифи Шарофнинг доимий ижодий ҳамкори бастакор Озода Абдувалиева бўлиб, у хонанданинг аксарият қўшиқлари, яъни “Ёлғон муҳаббат”, “Ман шайдо” каби тароналари муаллифи ҳамдир. Қўшиқ матни Ботир Эргашев қаламига мансуб бўлиб аранжировка Авзалбек Ҳусановга тегишли.

Клипмейкер Асқар Исмоилов бошчилигида тасвирга олинган видеоклипда ҳазилона воқеалар акс эттирилиб, унда хонанданинг доимий ҳамкори бўлмиш Санжар Шодиев ҳам роль ижро этган. 

Бу икки ижодкор бир қатор кинофильмларда бирга суратга тушишгани боис мухлислари уларни бирга кўриб ўрганишган. Шуни инобатга олган режиссёр Санжар Шодиевга сценарийдан ташқари бемалол импровизация қилишига имкон яратиб берди.

Қўшиқ номи “Божа бўламиз” деб номлангани боис мавзудан келиб чиққан ҳолда ўз бахтини излаб юрган йигит, яъни Санжар Шодиевга божа бўлиш таклифини билдирган Шароф Муқимов оҳир-оқибат унинг ўз муҳаббатига эришишига сабабчи бўлади.

Клип кулгу-табассум улашувчи лавҳаларга бой бўлиб, томошабинни ўзига жалб этади ва беиҳтиёр кўтаринки кайфият улашади. Марҳамат сиз ҳам мазкур видеоклип премьерасини томоша қилинг ва завқланинг.  

Всего комментариев: 0
avatar