Главная » 2016 » Январь » 10

Шароф Муқимов нега камнамо бўлиб қолганини тушунтирди


  • Admin
  • 10 Янв 2016(17:53)
  • 319
  • 0

Хонанда ва киноактёр Шароф Муқимов “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсиданега охирги пайтларда телевизорда кам чиқаётганини тушунтириб берди. Санъаткорнинг уқтиришича, бунга молиявий жиҳатлар ва, айни пайтда, унинг “шоу-бизнесмен” эмаслиги таъсир ўтказган.
“Очиғини айтганда, ҳозир телеэкранларга чиқиш жуда қиммат, - тан олди у. – Санъатга бойлик орттираман, қимматбаҳо уй, машина оламан, деб кирмаганман. Ҳаётим мазмунини санъатда кўрганим учун саҳнани танлаганман. Яъни, мен шоу-бизнесмен эмасман. Агар шундай бўлганида мен ҳам бошқаларга ўхшаб кечалари ухламасдан енгил-елпи қўшиқлар ёзиб, гастрол сафарлардан тинмасдим, чет эл хонандаларининг қўшиқларини ўғирлаб, тирикчилик учун бизнесни кучайтирардим. Лекин ҳозир ҳам саньатни ташлаб қўйганим йўқ. Баҳоли қудрат ижод қиляпман”.
“Аслида Санъат институтининг “Кино ва телевидение режиссёрлиги” факультетида ўқиганман, - сўзида давом этди Шароф Муқимов. – Бир йилда битта кинода роль ўйнаш — мен учун жуда кам. Шу сабаб кўпроқ роль ижро этишга ҳаракат қиляпман. Шу кунларда «Бахт ортидаги дард» фильмимиз катта экранларда намойиш этилмоқда”.

Всего комментариев: 0
avatar