Главная » 2016 » Март » 9

ШАССИДА ҒИЛДИРАГИНИ ЙЎҚОТГАН САМОЛЁТ ТЮМЕНГА БЕШИКАСТ ҚЎНДИ


  • voydodaxek
  • 09 Мар 2016(12:38)
  • 410
  • 0

Россиянинг “Ямал” авиакомпаниясига қарашли Тюмень-Янги Уренгой йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган вақтида шассида ғилдираги чиқиб кетган Boeing 737-400 самолёти Тюмень шаҳрига талафотсиз қўнди. 

Қўниш вақтида ҳеч ким жароҳат олмаган, самолёт йўловчилари билан психологлар ишламоқда, деб хабар берди ТАСС нашри. 

Самолёт бортида 148 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган. Экипаж командири самолётни қўндиришга қарор қилган ва аэропортга муваффақиятли равишда қўнган. Воқеа юзасидан қўшимча терговолди суруштирув ишлари ўтказилмоқда.

Теги: ШАССИДА ҒИЛДИРАГИНИ ЙЎҚОТГАН САМОЛЁ

Всего комментариев: 0
avatar