Главная » 2017 » Август » 18

Шавкат Мирзиёев маърузаси Буюк Британияда чоп этилди


  • Ies_92uz
  • 18 Авг 2017(16:12)
  • 599
  • 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми Тошкент конференциясидаги маърузасига бағишланган махсус китобни чоп этди. Бу ҳақда Жаҳон ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Ушбу китобга МОКФ раиси Сидхарта Саксенанинг сўзбошиси киритилган. Ушбу қўлланма Марказий Осиёни ўрганиш истагида бўлган мутахассислар учун муҳим манбаа эканлигини таъкидлаб ўтди.
 
Экспертнинг фикрича, Ўзбекистонда турли миллат ва этник гуруҳ вакиллари ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришлари мамлакатда турли инновацион ёндашувларни амалга оширишда қўл келади.
 
Китобнинг чоп этилишига жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг диний уламолар билан учрашувида билдирган фикр ва мулоҳазалари сабаб бўлган ва маъруза хорижда катта қизиқишларга сабаб бўлди.
 
Бунда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Президент маърузасининг араб ва инглиз тилларида турли илмий-академик ва эксперт-таҳлилчилар доирасида тарқатилганлиги сабаб бўлди.
 
Шунингдек, ўтган қисқа даврда Президент маърузаси юзасидан Жорж Вашингтон номидаги университет, Кембриж университети, Жамия Миллия Исламия Университети, Қувайт университети, Малайзия Ислом илмий университети, Тюбинген, Оснабрюк, Мюнстер, Франкфурт-Майндаги Гёте университетлари ҳузуридаги ислом теологияси институтлари ва марказларида 20 дан ортиқ брифинглар ва 200 дан ортиқ экспертлар иштирокида семинар, давра суҳбатлари ташкил этилди.

Всего комментариев: 0
avatar