Главная » 2016 » Июнь » 6

Шоҳруҳхон ва Асалнинг ришталари бир умрга боғланди


  • Admin
  • 06 Июн 2016(11:32)
  • 2956
  • 1

Узоқ вақтдан буён кутиб келинаётган тўй 5 июнь куни Тошкентдаги “Osiyo Grand” ресторанида бўлиб ўтди.

Шоҳруҳхон ва Асал. Мана икки йилдирки ўзбек шоу-бизнесининг икки таниқли вакили номи тиллардан тушмай келаётган эди. “Улар турмуш қурадими-йўқми?”, деган саволга ва ниҳоят жавоб топилди. Аввал хабар берганимиздек, бугун, 5 июнь куни хонанда Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева муносабатларини оила аталмиш мустаҳкам ришталар билан боғлашди.



Узоқ вақтдан буён кутиб келинаётган тўй Тошкентдаги “Osiyo Grand” ресторанида бўлиб ўтди. Ўзбек шоу-бизнесидаги янги “юлдузли оила”ни қутлаш учун эстрада ва кино оламининг таниқли вакиллари – хонандалар, актёрлар, режиссёр ва созандалар ташриф буюришди. Таниқли санъаткорларнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига жойлаштирган суратлари ва видеоларига қараганда, тўйда Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мавлуда Асалхўжаева, Тоҳир Содиқов, Алишер Файз, Зиёда ва бошқа кўплаб таниқли хонандалар қўшиқ куйлаган. Куёв ва келинни эса хонанда Нилуфар Усмонова Шоҳруҳхон ва Асал исми зикр этилган “Ёр-ёр” қўшиғи билан кутиб олган.



Маълумот учун, хонанда Шоҳруҳхон 1985 йил 29 майда таваллуд топган. Актриса Асал Шодиева эса 1992 йил 6 апрелда туғилган.













Тангри бирлаштириб, нигоҳларини бир нуқтага қаратган жуфтликка таҳририятимиз номидан бахт, соғлик, ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

Теги: Шоҳруҳхон ва Асалнинг ришталари бир

Всего комментариев: 1
avatar
1 Yagona • 14:06, 06 Июн 2016
Baxtli bolishsin iloxim
avatar