Главная » 2017 » Июнь » 20

Шоҳруҳ Хоннинг қизи ҳам кинода: унга махсус сценарий ёзилмоқда


  • Ies_92uz
  • 20 Июн 2017(16:25)
  • 665
  • 0

Болливуд киноси кўпчиликни ўзига мафтун этгани сир эмас. Орамизда машҳур ҳинд актёрларига ҳавас қиладиганлар кўпчиликни ташкил этади. 1990-2000 йилларда машҳурликнинг нуқтасини забт этган Шри Деви, Саиф Али Хон, Шоҳруҳхон, Салмонхон, Жуҳи Чавла каби экран юлдузлари бугун ўз ўринларини авлодларига бўшатиб берадигангаўхшайди.
 
2018 йилда кўплаб машҳурларнинг фарзандлари, яқинлари катта экранга чиқишлари кутилмоқда. Масалан, Шаҳид Капурнинг укаси Ишан Каттер, Шри Деви ва Бони Капурнинг қизи Жанҳи Капур, Саиф Али Хоннинг қизи Сара Али Хон илк марта кинода роль ижро этадилар. Бу янги “юлдуз”лар қаторига Шоҳруҳ Хоннинг қизи Сухана Хон ҳам қўшилиши кутилмоқда.
 
Хон оиласига яқин бўлган манбада келтирилишича, Суханада актёрлик қобилияти ёшлигидан бор, у театр саҳналаштиради, ўзи ҳам роль ижро этади. Буни кўрган ҳиндистонлик актриса, жамоатчи Шабана Азми ҳам унинг истеъдодига тан берган.
 
Сухана Хон актёрлик ишига жиддий қарайди. Ҳиндистон ОАВнинг тахминларига кўра, Коран Жоҳар айни вақтда Суханага мос тарзда сценарий тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. 

Всего комментариев: 0
avatar