Главная » 2016 » Февраль » 2

Шоҳруххон Навоий ғазали асосида куйланган қўшиғини тақдим этади


  • voydodaxek
  • 03 Фев 2016(00:47)
  • 355
  • 0

2015 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларини қўшиқ қилиб, мухлисларини хурсанд қилган Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбеков бу сафар ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоийга ҳурмат рамзи сифатида ажойиб ташаббус билан чиқди. Яъни хонанданинг таклифи билан Навоий ҳазратларининг 12та ғазалига Дилмурод Маткаримов, Нодир Умаров сингари бастакорлар куй басталади. Бу сафар қўшиқларни хонанданинг ёлғиз ўзи куйламайди. Балки Алишер Файз, Зиёда, Малика Эгамбердиева ва бошқа қўшиқчилар ҳам ижро этади. Қизиғи, уларнинг орасида Шоҳруҳхон ҳам бор.

Шоҳруххонни биз замонавий эстрада хонандаси сифатида яхши биламиз. Бироқ, мумтоз услубдаги ижод намуналари, яъни ғазалларга басталанган қўшиқни у илк бор куйламоқда. Шу жиҳатдан бу ишни қандай ва қай савияда уддалай олиши қўшиқ ихлосмандлари учун қизиқ бўлиши турган гап.

Озодбек Назарбеков ижодий жараёнга Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ҳамда Азизбек Анвар каби ижодкорларни ҳам жалб қилган. Аҳамиятлиси, танланган ғазалларнинг бирортаси шу пайтгача қўшиқ қилинмаган.

Маълумотларга кўра, Навоий ғазалларига басталанган қўшиқлар 8 февраль куни Миллий академик драма театрида бўлиб ўтадиган концертда ижро этилади.

Теги: Шоҳруххон Навоий ғазали асосида куй

Всего комментариев: 0
avatar