Главная » 2015 » Январь » 10

ШОҲРУХХОНИНГ ЯККАҲОН КОНЦЕРТИДА МУҲЛИСЛАРНИ НИМАЛАР КУТМОҚДА


  • Admin
  • 10 Янв 2015(13:51)
  • 934
  • 0

Шоу бизнесда ўз ўрнига, муҳлисларига эга бўлган ижодкор Шоҳруххон шу йилнинг 14-15-16 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Мен сени севаман” деб номланган яккаҳон концерт дастурини тақдим этиш истагида эканлиги барчага маълум.

Бугунги кунда ижодкор албатта мазкур дастур учун тайёргарликларни бошлаб юборган. Хонанданинг айтишича дастурдан турли мавзудаги қўшиқлар, саҳна кўринишлари, эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари билан биргаликда куйланган дуэт тароналар ўрин олади.

Саҳнадаги декорация эса томошабин буткул ҳаёлига ҳам келтирмаган тарзда ўзгариб туради. Айни дамда бир нечта ижодий гуруҳ аъзолари билан биргаликда туни билан ухламай ижод қилаётган Шоҳруххонга ва унинг ижодий гуруҳига куч қувват тилаймиз.

Сайтимизни кузатиб боринг тез кунда яна ижодкорнинг концертига оид янгиликларидан сизни баҳраман этиб борамиз.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar