Главная » 2015 » Март » 19

Шоҳжаҳон Жўраевнинг лицензияси тўхтатилди


  • Admin
  • 19 Мар 2015(02:28)
  • 2363
  • 0

Бугун, 17 март куни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси матбуот хизмати хонанда Шоҳжаҳон Жўраевнинг лицензияси тўхтатилганлиги ҳақида маълум қилди.  

 

Хабарда ёзилишича, хонанда томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги Қарори ҳамда лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартлар бузилган. Шу сабабли 2015 йил 6 январь куни берилган АА-1747-сонли лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги Қарорининг 1-иловаси  35-бандига асосан, 2015 йил 17 мартдан тўхтатилган.

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчидир”, дейилади хабарда.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar