Главная » 2016 » Январь » 7

Шохрух репер "Ўзбекнаво" ўз лицензиясини олиб қўйгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(17:59)
  • 300
  • 0

Бир неча йиллар олдин ўзининг реп йўналишидаги қўшиқлари билан танилган Шохрух нима учун ўзбек эстрадасида кўринмай қолгани сабаби ҳақидаги тахминларга муносабат билдириб ўтди.

У инстаграмдаги саҳифаси орқали қуйидагиларни маълум қилиб ўтган:

“Мен ҳақимда турли хил миш-мишлар юрибди, эшитишимча, мен эстрадага чиқишим учун лицензиямдан маҳрум бўлган эканман. Лицензиямни ҳар 3 ойда янгилаб тураман. Кўп йиллардан бери эстрадага чиқмаслигимнинг сабаби, эркак кишига 40 ҳунар кам дейилганидек, ўзимга яраша бошқа ишларим ҳам бор. Шунинг учун, мусиқа охирги даражали бўлиб қолган. Мусиқа мен учун ҳобби эканлигини биринчи маротаба эстрада саҳнасига чиққанимда ҳам айтганман. Бўш вақтларимда мусиқага вақт ажратиб тураман, бу нарсани мени кузатаётган мухлислар жуда яхши билишади. Ҳар-хил ёлғон гап тарқатадиган баъзи бир оммавий ахборот воситаларига маслаҳатим, нимадир гапиришдан олдин менга ўхшаб далиллар келтиришсин ва гапига жавоб беришсин. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ҳеч қачон, ҳеч кимни ўз-ўзидан лицензиядан маҳрум қилмайди ва шундай қилинган ҳолатда ҳам улар фақатгина қайсидир эстрада вакили томонидан қилинган хатоликлари бўлса, ўша ишни қонун доирасида кўриб чиқиб, шунга яраша қарор қабул қилишади!”

Шохрух, шунингдек, ҳар 3 ойда янгилаб турадиган лицензиясининг суратларини ҳам ҳаволаэтган.

Қайд этиш керакки, Шохрух сўнгги вақтларда хонандалар Манзура ва Шаҳзода билан дуэт тароналар куйлаб, яна кўриниш бермоқда.

Теги: Шохрух репер Ўзбекнаво ўз лицензияс

Всего комментариев: 0
avatar