Главная » 2015 » Февраль » 9

Шохруххоннинг концерт кунлари яқинлашмоқда! шохруххон ўз анъанасига соди??


  • Admin
  • 09 Фев 2015(17:26)
  • 552
  • 0

Хонанда Шохруххоннинг 15,16,17 февраль кунлари бўлиб ўтадиган “Мен сени севаман” деб номланган янги концерт дастурига саноқли кунлар қолмоқда! Хонанданинг ўзи эса, концертга тинимсиз тайёргарлик ишлари билан банд!
Нега Шохруххон концерт янгиликлари ҳақида оммага маълумот бермаяпти? Нега Шохруххоннинг концерти олдидан ҳеч қандай шов-шув йўқ? деган саволлар туғилиши табиий!
Лекин, Шохруххон бу борада, ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, концерт олди ҳеч қандай шов-шув кўтариш нияти йўқлигини, продюсери Иззатилла орқали маълум қилди. Концерт олди пиар ёки шов-шув қилгандан кўра, хонанда концерт мазмунига, янгиликларига ва пухта тайёргаликка эътибор қаратишни афзал кўрмоқда.
Шунинг учун Шохруххон ҳаттоки концерт янгиликларини ҳам олдиндан оммага ошкор қилмаяпти, ҳамда олдин ҳам, ҳеч қачон олдиндан концерт янгиликларини ошкор қилмаганини, унинг продюсери Иззатилла ҳам таъкидламоқда.
Продюсер Иззатилланинг айтишича, концертга келган мухлислар, томошабинлар барчаси концертдаги янгиликларни ўз кўзлари билан кўриб, ижобий баҳо беришса, ана шундан кейин бу ҳақида гапирса арзийди. Концерт ҳақида фақатгина унда кўплаб романтик, шўх ҳамда, тингловчилар кўнглидан жой олган ажойиб қўшиқлар бўлиши ҳақидагина маълум қилинмоқда.
Лекин, Шохруххоннинг концертидан томошабинлар учун жуда кўплаб янгиликлар кутилмоқда, чунки, ўтган йил давомида кўпгина хит қўшиқларни оммага тақдим этган хонанданинг концерти ҳам, хит концертлардан бўлиши шубҳасиз!

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar