Главная » 2016 » Январь » 9

Шоу-бизнесдаги "кийдирма"лар!


  • Admin
  • 09 Янв 2016(21:35)
  • 556
  • 0

2014-йил май ойида суратга олинган ушубу суратга қарар эканман, бугунги суратдаги хаммани терговга алоқадорлиги борлигига хайратландим. Бизку тушунарли хол, хақиқатимиз учун кўп "мехмон"га чақирилиб турамиз. Хақиқат бўлгани учунам ижобий якунланади. Бироқ  Муниса Ризаева ва унинг маъмури воқеаси нима билан тугагани қизиқтираётган бўлса керак? Жасур Ғойипов билан боғлиқ тарқалган миш-мишчи? Камига яна бир бошқа маъмур билан боғлиқ янги йилдан кейинги қидир-қидирларчи? Инстаграм оламида актриса Шахзода Мухаммедова, актер Акбархўжа Расуловлар Париждаги суратларида нақадар шодон деб ўйларсиз...бироқ уларни бошидан аслида нималар кечди? Тошкентга келиб қандай сюрпризларга дучор бўлишди? Хаммадан хам Клипмейкер Жасур Шаметов ёнганда ёнмоқда! Бир бошидан:

Sayyod:- Муниса, маъмурингиз билан жиноят иши юзасидан сулх тузганингиз ва у сизни номингизга хонадонини расмийлаштириб бергани ростми?

Муниса Ризаева:- Рост. Собиқ маъмурим Тошкентга қайтиб келди ва терговда кўришдик. Айни дамда кичик хонадонни мени номимга расмийлаштириш жараёнида. Менга қайтариши керак бўлган сумма олдида албатта бу арзимас нархдаги хонадон. Камига у уйда у ўз оила аъзолари билан яшамоқда, шу сабаб менга расмийлаштирди нимаю расмийлаштирмади нима?  Билмасам пулларни қайтарармикан...менимча қайтармаса хам керак, лекин уни қаматишга манфаатдор эмасман. Қаматиб пулни олмадим нима, қаматмай олмадим нима? Билмадим, Худо билади. Лекин хозирча менга хечнарсани қайтармади.  

Хонанда Жасур Ғоипов эса айни дамда хибсда ва тергов  остида эканлигини хабар қилишмоқда.  Қизиғи, унинг асл фамилияси хам  Ғойипов эмас  Тўраев экан.  Узоқ вақт хорижда бўлган Жасур биз билан боғланиб у ерда карьера қилаётгани хақида айтиб жиноят иши борасидаги барча гап-сўзларни инкор қилганди.  2015-йил сўнггида қиз фарзандли бўлган Жасур қизини кўргани Тошкентга қайтганида ушланиб вақтинчалик сақлаш учун миллий хавфсизлик тергов хибсхонасига топширилганлигини айтишмоқда.  У билан боғлиқ тергов  қилинаётган иш хам молиявий муаммоларга тақалган бўлиб у ердаги суммадан то гумон қилинаётган ишлар мохиятидан одамнинг хуши  учадиган даражада.  Афсуски булар хақида хозирча ёзишга хаққимиз йўқ! Айтишларича у барча суммани қоплаш жараёнида ва тез орада озодликка чиқиши мумкин.

Хукм ёки унинг айбсизлиги билан боғлиқ бирор қарор ва ёки ажрим чиқмагунича у айбдор хисобланмаслигини инобатга олсак, бу хабар(ва унга боғлиқ маълумот)ларни расмий деб қабул қилиш ва уни жиноятчи деб хисоблаш мумкин эмас!

 Нима бўлганида хам у ўзига тўғри хулоса қилишини ва ишлари ижобий якун топишини тилаймиз.

Шохруххоннинг собиқ маъмури ва кейинчалик Н.Усмоновада маъмурлик қилган Тохир исмли йигитни шоу-бизнес олами жуда яхши танийди.  Пуллар, қарзлар ва яна артистларни тўйларига берилган аванслар билан боғлиқ  муаммолари хақида шоу-бизнес оламига хабар тарқалдию, бироз ўтмай пайдо бўлган Тохир у муаммолар барчаси бархам топганлигини айтиб 2015 йилдан Тамила, Амира Алибекова ва Ягоналарга маъмурликни бошлаганди. Янги 2016-йилдан кейин Тохир яна йўқолиб қолди. Қизиғи у  ўзи ишлайдиган бир хонандадан қарз олгани етмаганидек, Шохруххон ва яна бошқа артистларни авансини олиб кетган. У ишлатиб юрган сим картани Тамила Амира ва Ягоналар қарашли бўлган “Маэстро” компанияси рахбари олиб хозирда маъмурликни бажараётган бошқа ишчига ишлатишга берганида у  номерга келаётган хақоротлару тахдидлардан хайратда қолишди. Тохир нима иш қилиб қўйганки шундай смслар келаётганийкин?  У билан боғлиқ муаммоли ўтмишига қарамай, кўр хассасини бир маротаба йўқотар деб орага тушган одамлар хаққи хурмати Тохирга ишонч билдирган “Маэстро” компанияси рахбари шу кунларда қаттиқ афсусда эканлигини куюниб айтади. Тош келиб бизга урилмоқда ва бизни устимиздан ёзишмоқчи вахоланки у маъмурликка ёлланган бир ишчи эди холос.-дейди рахбар. 

Аванс ва қарзлар билан шунчаки бироз вақтни чўзиб ўз муаммолари тинчигунича йўқ бўлиб турмоқчими, қайдам... Аммо энди бундан кейин унга ким ишонаркин? Нима бўлган тақдирда хам бошқалар асаби эвазига ўз ишларини бу тариқа тинчитишга харакат қилиши нотўғри.

Режиссер клипмейкер Жасур Шаметов, актриса Шахзода Мухаммедова,  актер Акбархўжа Расулов ва МУ5 телеканали маъмурияти билан боғлиқ можаролар портллаш арафасида. Муаммо жиноят ишига хам бориб тақалиши мумкин дейишмоқда. Хозирча музокаралар кетмоқда, МУ5 телеканали бош рахбари билан режиссер учраша олмаяпти,  бироқ Европада ўтиб бўлган хўрлигу асаббузарликларни тўғирлаб бўлмайди... Балки хеч бўлмаса элчихона билан боғлиқ муаммони МУ5 хал қилиб бера олар...Агар бу муаммо сабаб асл жавобгар ўзлари бўлиб қолишмаса...

Шоу-бизнес оламидаги хозирга қадар маълум бўлаётган жиноят ишларига дахлдору, дахлдор бўлсаммикан?-деган   "кийдир-кийдир"ларга боғлиқ хабарлар шулардан иборат. Кузатишда давом этамиз

manba: sayyod.com

Теги: Шоу-бизнесдаги кийдирмалар!

Всего комментариев: 0
avatar