Главная » 2016 » Апрель » 15

Шукурилло Исроиловнинг Манзурага “суйкалиши” мухлисларнинг ғашига тегди


  • Admin
  • 15 Апр 2016(19:14)
  • 1820
  • 0

Суратни кўрган интернет фойдаланувчиларининг аксарияти Шукурилло Исроиловнинг хонанда Манзурага “суйкалиб”, юзини-юзига босиб суратга тушганига ғашларига келганини айтишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан вилоятлар бўйлаб ўтказилаётган фестивалларда иштирок этаётган “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева ижтимоий тармоқларга тинимсиз суратларини жойлаш билан банд.
 
Хонанданинг бугун тонгда тармоққа жойлаган сурати эса мухлислар ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу суратда Манзурадан ташқари “Афруз” гуруҳи йигитларидан Музаффар Бобохонов, режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов, қизиқчи Шукурилло Исроиловни кўриш мумкин.
 
Суратни кўрган интернет фойдаланувчиларининг аксарияти Шукурилло Исроиловнинг хонанда Манзурага “суйкалиб”, юзини-юзига босиб суратга тушганига ғашларига келганини айтиб, Манзурадан бу суратни олиб ташлашини сўрашмоқда.
 
Хонанданинг аксарият мухлислари эса унинг ташқи кўринишидаги бир хилликдан нолиб, соч турмаги ва пардоздаги бўёқлар рангини ўзгартириши илтимос қилишмоқда. 

Теги: Шукурилло Исроиловнинг Манзурага “с

Всего комментариев: 0
avatar