Главная » 2016 » Апрель » 2

Сиздан угина, биздан бугина: Мессини “Барселона”нинг шартлари қониқтирмаяпти


  • Admin
  • 03 Апр 2016(01:56)
  • 741
  • 0

“Барселона” футбол клуби ва Лионель Месси ўртасида шартнома муддатини узайтириш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.  Айни дамда, Англиянинг “Манчестер сити” клуби аргентиналик футболчини қўлга киритиш учун,  унинг барча шартларига рози. Бу ҳақда “The Sun” хабар бермоқда.
 
Месси ва “Барселона” 2018 йилгача давом этадиган амалдаги шартномани  узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.  “Кўк анорранглилар” шартномани яна уч йилга узайтириш истагида,  лекин футболчининг талаблари музокараларнинг тўхташига сабаб бўлди. “Барселона” президенти Жозеп Бартомео Мессининг отаси ва агентини,  клуб футболчининг шартларини бажара олмаслиги ҳақида,  воқиф этишга мажбур бўлди,  дейилади хабарда.
 
“Манчестер сити” Мессига беш йиллик шартнома таклиф қилмоқчи ва унинг вакилларига футболчининг хоҳлаган талабини бажаришга тайёр эканини билдирди.  Гап ҳафтасига 1 млн евро маош ҳақида кетмоқда.
 
Жорий йилнинг ёзида,  “Манчестер сити” клубини бошқариш Хосеп Гуардиолага топширилади. Месси яна собиқ устозининг қўл остида ўйнаса, ажаб эмас.

Теги: биздан бугина: Мессини “Барселона”н, Сиздан угина

Всего комментариев: 0
avatar