Главная » 2016 » Январь » 13

Смартфон орқали амалга ошириладиган фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(17:20)
  • 413
  • 0

«Клопс» нашри смартфонлар орқали амалга ошириладиган фирибгарликнинг янги схемаси ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Жиноятчилар интернетдаги танишув сервислари орқали ҳаракат қилади ва Apple ID орқали iPhone’ни блоклаб қўяди.

Қаллобликнинг янги усулини ўйлаб топган фирибгарлар Россиянинг Калининград шаҳрида пайдо бўлди, нашрга бундай ҳолат ҳақида шаҳар фуқароларидан бири Анатолий маълум қилди.

У танишув сайтида Валерия исмли қиз билан танишиб, бироз вақт у билан мулоқотда бўлди. Сўнг қиз Анатолийдан унинг Apple ID ҳисобига киришни сўради, у гўёки, смартфони экрани синиб қолгани туфайли, ҳамкасблари рақамларини кўра олмаётганини айтди.

Анатолий аввалига қизга ёрдам бермоқчи бўлди, бироқ бу ерда нимадир ғалати эканини сезиб, бегона Apple ID’дан чиқди, аммо Валерияга бу ҳақда айтмади. У фирибгар қизга унинг маълумотларини қўлга кирита олмаётгани ҳақида ёзди. Бунга жавобан, унинг смартфонига қурилманинг янги пароли учун 6 минг рубль талаб қилинган хабар келди.

Валерия «ғишт»га айланган гаджет терминалдан тўловни амалга ошириб, чек суратини юборгандан кейингина қайта ишлаб кетишини маълум қилди. Анатолий қизга бу фирибгарлик амалга ошмаганини айтди ва ижтимоий тармоқларга алдовнинг янги тури ҳақида постлар жойлади.

Нашр таъкидлашича, бегона Apple ID’ларга кириш керак эмас. Icloud.com сайтида Apple ID эгаси ўз аккаунтига ҳар қандай компьютер орқали кира олади.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar