Главная » 2016 » Январь » 8

Суарес ирқчилик руҳиятидаги ҳақорат ишлатганликда айбланмоқда


  • Admin
  • 08 Янв 2016(19:03)
  • 358
  • 0

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Испания Кубогининг нимчорак финали босқичида "Эспаньол"га қарши кечган учрашувда (4:1) рақиб ярим ҳимоячиси Папакули Диоп билан даҳанаки жангга киришганди.

"Эспаньол" клуби томонидан таъкидланишича, Суарес Диопни ирқчилик руҳиятидаги сўзлар билан ҳақорат қилган. Шундан сўнг Диоп ўзини тутиб тура олмаган ва қизил карточка олиб, майдондан четлатилган.

Эслатиб ўтамиз, Суареснинг фаолиятида бунга ўхшаш ҳолат бундан олдин ҳам рўй берган эди. У "Ливерпуль" аъзоси бўлган вақтларида "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Патрис Эврани ҳақорат қилган ва 8та ўйинга дисквалификация қилинганди.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar