Главная » 2015 » Июль » 25

Сунги Манзил Ёхуд Майдонда Жон Таслим Этганлар


  • News
  • 25 Июл 2015(21:32)
  • 813
  • 0
Футбол – спорт турлари ичидаги қийин, ҳавфли ва оғриқли соҳаларидан биридир. Албатта, унда озгина бўлсада жароҳат олмасдан умуман илож йўқ. Яна бир шундай томони борки, футболда ўлим ҳолати ҳам соя солиб туриши мумкин экан. Лекин бу камдан-кам ҳолатда содир бўлади. Келинг сизларга майдонда ҳалок бўлган футболчилар рўйҳатининг айримларини ҳукмингизга ҳавола этамиз...

Томас Блексток. “Манчестер Юнайтед” клуби сафида тўп сурган ушбу футболчи 1907 йил 8 апрельда бўлиб ўтган баҳсда (қайси клублиги номаълум) тўп учун ҳаводаги курашда ерга йиқилиб вафот этган.

Роберт Бенсон. “Арсенал” клуби сафида тўп сурган ушбу футболчи 1916 йил 19 февральдаги бўлиб ўтган баҳсда (қайси клублиги номаълум) кўпгина қон томирлари ёрилиб кетиши оқибатида оламдан ўтган.

Омар Сахин. “Бордо” клуби сафида тўп сурган жазоирлик футболчи ўз клубдошлари билан машқ қилиш давомида жон таслим қилган.

Самуэль Оквараджи. 1989 йил 12 августда Нигерия терма жамоаси аъзоси ўз жамоаси билан машқ жараёнида ерга кутилмаганда йиқилган. Ўшанда қон босимининг ошиб кетиши, қаҳрамон ўлими учун етарли сабаб бўлган.

Штефан Врабиору. Руминиянинг “Астра” клуби аъзоси 1999 йил 24 июльда, рақиб билан бўлган баҳсда кутилмаганда юраги тўхтаб ерга йиқилган.

Сергей Перхун. Москванинг “ЦСКА” клуби ўйинчиси 2001 йил 28 августда рақиб билан баҳсда мия чайқалиши натижасида вафот этган.

Миклош Фехер. 2004 йил 25 январда “Бенфика” клубининг венгриялик ўйинчиси майдонда юрак ҳуружи оқибатида оламдан ўтган.

Андрей Павицкий. 2004 йил 1 мартда Украинанинг “Арсенал” клуби аъзоси ҳам юрак ҳуружи туфайли вафот этган.

Кристиано Жуниор. 2004 йил 5 декабрда Ҳиндистон “Демпо” клубининг бразилиялик ёш аъзоси баҳсда ўз голини киритган вақтда рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетган ва воқеа жойида унинг юраги тўҳтаб қолган.

Теги: Сунги Манзил Ёхуд Майдонда Жон Тасл

Всего комментариев: 0
avatar