Главная » 2016 » Февраль » 11

Сурхондарёда 658 грамм “гашиш” гиёҳванд моддасини яширган фуқаро ушланди


  • voydodaxek
  • 11 Фев 2016(12:12)
  • 281
  • 0

Бир жиноят иккинчисини очади...

 

Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида Термиз шаҳрида яшовчи 47 ёшли шахс тўхтатиб текширилган. Буни қарангки, текширув чоғида унинг ёнидан 1 граммдан зиёдроқ  “гашиш” гиёҳванд моддаси топилган. Бу ҳақда ИИВ хабар матбуот хизмати хабар берди. 

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида у ушбу гиёҳванд моддасини 53 ёшли маҳаллий аҳоли вакилидан сотиб олгани аниқланган. Мазкур фуқаронинг уйи текширилганида 658 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги: Сурхондарёда 658 грамм “гашиш” гиёҳ

Всего комментариев: 0
avatar