Главная » 2016 » Январь » 15

Таҳлилчилар нефть нархи 20 долларга тушса, рубль курси қандай ўзгаришини башорат қилишди


  • Admin
  • 16 Янв 2016(01:30)
  • 245
  • 0

Нефть қиймати 20 долларгача тушиб кетса, Россияда Америка валютаси курси тарихий янги максимум – 96,3 рублга кўтарилиши мумкин. Бу ҳақида Rambler News Service хабар бермоқда.

Таҳлилчилар рублнинг мазкур тебраниш моделини тўлиқ прогноз сифатида қабул қилмасликни таъкидлашмоқда. Яна улар нефть бир фоизга қимматлашса, рубль 0,4 фоизга мустаҳкаҳкамланишини айтишган.

Тадқиқотда қайд этилишича, Россия валютаси курси динамикаси фақат углеводородларга боғлиқ эмас.

“Ривожланаётган бозорларда таваккалчиликларни сезиш билан боғлиқ умумий ҳолат ҳам муҳим аҳамиятга эга, шунинг учун нефть нархининг қайта тикланиши шароитида рубль динамикаси бошқа ривожланаётган иқтисодиётлар валютаси динамикасидан катта фарқ қилмайди”, - дейилади “ВТБ Капитал” тадқиқотида.

14 январдаги биржа савдолари давомида доллар 76,37 рубль, евро — 83,15 рубль, Brent нефти - 30,77 доллар (барча маълумотлар Москва вақти билан 14 январь, соат 16:30га оид) бўлган. Долларнинг 15 январь учун расмий курси - 76,52 рубль, евро курси - 83,15 рубль.

4 январдан 14 январгача нефть котировкаларининг тезкор пасайиши юз берди. 10 кун ичида Brent нархи бир баррель учун 37дан 30 долларга, Техас WTI – 36,8дан 30,9 долларга, ОПЕК савати 31,8дан 25,7 долларга арзонлашди. Бу вазият фонида доллар курси 77 рублдан ошиб кетди.

manba: kun.uz

loading...
Всего комментариев: 0
avatar