Главная » 2016 » Февраль » 1

Тамила ҳақоратларни деб Instagram’даги саҳифасини ўчириб юборди


  • voydodaxek
  • 01 Фев 2016(21:45)
  • 520
  • 0

Сўнгги пушаймон – ўзингга душман, дейди халқимиз. Тамила бир вақтлар нобоп суратлари тарқалгандаёқ ақлини йиғиб, рисоладагидек ҳаёт кечирганида, санъаткор номига доғ туширмаганида эди бугун бундай шармандаликка дучор бўлмаган бўларди.

 

Қўл телефонлари, Telegram ва Whatsapp каби мессенжерларда хонанда Тамиланинг беҳаё видеоси тарқалиши ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бири бўлди. Қаерга борманг “Тамилани кўрдингизми, ҳақиқатан ҳам бу Тамилами?” қабилидаги саволларнинг охири кўринмаяпти.

Сўнгги пушаймон – ўзингга душман, дейди халқимиз. Тамила бир вақтлар нобоп суратлари тарқалгандаёқ ақлини йиғиб, рисоладагидек ҳаёт кечирганида, санъаткор номига доғ туширмаганида эди бугун бундай шармандаликка дучор бўлмаган бўларди. Ўтган ҳафта Instagram ижтимоий тармоғи орқали Тамилани кузатиб бораётган 114 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг аксарияти хонандага ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳаёсизликда айблашди. Хонанда  Instagram’даги Tamilaofficial номи билан рўйхатга олинган шахсий саҳифасидаги барча суратларини ўчириб юборган ва саҳифа номини Kassauz деб ўзгартириб қўйган. Маълумотларга қараганда, Тамила айни дамда Тошкентдан Қозоғистонга кўчиб ўтган. 
Всего комментариев: 0
avatar