Главная » 2016 » Февраль » 2

Тамила лицензиясидан маҳрум этилди


  • Admin
  • 02 Фев 2016(11:55)
  • 530
  • 0

Хонандалар Жасур Умиров, Дилфуза Исмоилова, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмоилова ва Умида Ходжаевалар эса “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан огоҳлантирилди.

 

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси матбуот хизмати хонандалар Тамила ва Замирнинг лицензиясининг амал қилиш муддати тугатилгани ҳақида хабар қилди.

“Лицензиатлар Эсмеральда Рахматова (Тамила), Асқаржон Маликов (Замир) томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 1 февралдан тугатилганлигини маълум қилади”.  

Хабарда келтирилишича,  хонандалар Жасур Умиров, Дилфуза Исмоилова, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмоилова ва Умида Ходжаевалар “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан огоҳлантирилган.
Всего комментариев: 0
avatar