Главная » 2016 » Февраль » 13

ТАМИЛА: “МЕНГА ЎХШАЙДИГАН ҚИЗНИ ТОПИБ, ТАСВИРГА ТУШИРИБ ТАРҚАТИБ ЮБОРИШГАН”


  • News
  • 13 Фев 2016(21:21)
  • 647
  • 0
“Даракчи” газетаси мухбири хонанда Тамила билан тарқалган беҳаё видеороликлари юзасидан суҳбатлашди.

—Тамилла, тарқалган видеоларни қандай изоҳлайсиз?

— Биласизми, мени шаънимга шунчалар кўп эътироз, танқилар ёғилди-ку, охири кўринмаяпти. Лекин иккита видеодаги қиз ҳам мен эмасман. Бу менда хусумати бор одамларнинг иши, деб биламан. Худди менга ўхшайдиган қизни топиб, тасвирга тушириб тарқатиб юборишган.

— Лекин сайтлардан бирига берган изоҳингизда хонада туширилган видеодаги ўзингиз эканингизни тан олганингиз ёзилган-ку?!

— Сиз назарда тутган видеолар менга ҳам телеграм орқали етиб келганди. Ўша куни sayyod.com сайтидан блоггер Сардор Комилов қўнғироқ қилиб, “2 та видеодаги сизми?” деб сўради ва нима ҳақда гапираётганини тушунтирмади. Ўзининг лойиҳаларидаги видеоларни назарда тутаётгандир деган ўйда “ҳа биттасидаги менман”, деганман. Очиғи, ўша дамда нима бўлаётганини тушунмай тургандим.

— Инстаграмдаги шахсий саҳифангизни номини ўзгартириб, расмларингизни ўчириб ташлашингизга ҳам юқоридаги воқеалар сабабми?

— Шахсий саҳифам номини ўзгартирганим йўқ, уни ўчириб ташладим. Энди ижтимоий тармоқларда йўқман.

— Лекин TAMILLAOFFICIAL номи билан инстаграмда шахсий саҳифа очилган ва унда мулоқот давом этмоқда-ку?

— Йўқ, у ҳам мен эмасман!

— Тарқалган видеолардаги қиз сиз бўлмасангиз, унда нима сабаб “Ўзбекнаво” томонидан лицензиянгиз бекор қилинди?!

— Буни улардан ўзим илтимос қилдим ва мени безовта қилмасликларини сўрадим. Видеоларни экспертизага топшириб, беҳаё ҳаракатлар қилган қиз мен эмаслигим ва бу қабиҳ ишга ким қўл урганини билиш ниятидаман.

— Демак, санъатни бутунлай тарк этдингиз-а?

— Ҳа! Чунки одамларнинг мен ҳақимдаги салбий фикрлари кўнглимга оғир ботяпти.

— Қозоғистонга кўчиб кетганингиз ҳам ростми?

— Балки кимгадир мени Қозоғистонга чиқариб юбориш осондек туюлгандир. Ҳеч қаерга кўчиб кетиш ниятим йўқ. Шоу-бизнесда кимгадир ёқмай қолган кўринаман…

Эслатиб ўтамиз, хонанда Тамила иштирокидаги беҳаё видеороликлар тарқалганидан сўнг, унинг продюсери хонанда билан тузилган шартномани тугатган, "Ўзбекнаво" эса ўз навбатида хонандага берилган лицензияни бекор қилган, бироздан сўнг эса Тамиланинг Қозоғистонга кўчиб кетгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалган эди. Шундан сўнг Тамила ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларига аудио мурожаат йўллаб, унда ҳеч қаерга қочиб кетмаганини айтган эди.

Теги: ТАСВИРГА ТУШИРИБ ТАРҚАТИБ ЮБОРИШГАН, ТАМИЛА: “МЕНГА ЎХШАЙДИГАН ҚИЗНИ ТОП

Всего комментариев: 0
avatar