Главная » 2016 » Январь » 11

Танганинг ўртача курси тарихий минимумни такрорлади


  • Admin
  • 11 Янв 2016(15:57)
  • 258
  • 0

Қозоғистон фонд биржаси (KASE) савдоларида танганинг ўртача курси тарихий минимумни такрорлади, дея хабар бермоқда Tengrinews.kz.
Курс 355,52 тангага қадар тушиб кетди.

11 январь куни эрталабки илк шартномада бир долларнинг баҳоси 354,6 танга бўйича нархланиб, энг паст қийматни қайд этди. Энг юқориси эса – 356,35 га етди. 17 иштирокчи қатнашган савдоларнинг умумий ҳажми 50,4 млн долларни ташкил этди.

8 январь куни Қозоғистон тангаси тарихда биринчи маротаба психологик муҳим – бир доллар учун 350 тангалик натижани қайд этган эди. Шу куни эрталабки савдоларда доллар курси 351,85 тангага етди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 20 август куни Қозоғистон эркин сузувчи валюталар курси тартибидаги янги иқтисодий сиёсатни йўлга қўйган эди. Шу кундан эътиборан доллар баҳосини мамлакат марказий банки эмас, балки бозор белгилайдиган бўлди. Натижада доллар курси 19 август кунидаги 195 тангадан 20 августда бирданига 255,26 тангага кўтарилди.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar