Главная » 2016 » Январь » 4

Теҳронда намойишчилар Саудия Арабистони элчихонаси биносини ёқиб юборишди


  • Admin
  • 04 Янв 2016(02:02)
  • 250
  • 0

3 январга ўтар кечаси Теҳронда Саудия Арабистонида таниқли шиа имоми Нимр ан-Нимрнинг қатл этилишига қарши чиқаётган намойишчилар Саудия Арабистони элчихонаси ҳудудига бостириб кириб, бир нечта хоналарни ёқиб юборишди.      

Tasnim News Agency агентлигининг маълум қилишича, элчихонага кучайтирилган полиция бўлимлари етиб келган. Улар намойишчиларни элчихона биносидан ташқарига ҳайдаб чиқаришган. Дастлабки маълумотларга кўра, айни пайтда полиция дипломатик мавзедаги вазиятни назорат остига олди.   

Аввалроқ 2 январда Эроннинг Саудия Арабистонидаги элчиси мамлакат ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди ва унга Эрон томонидан қиролликнинг суд ҳокимиятига қарши билдирилган тажовузкор арзлар муносабати билан норозилик нотасини топширди.  

Саудия Арабистонида террорчиликда айбланган 47 киши қатл этилгандан кейин Яқин Шарқ бўйлаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Қатл этилганлар орасида шиа имоми, оятуллоҳ Нимр ан-Нимр ҳам бўлган.

Теги: Теҳронда намойишчилар Саудия Арабис

Всего комментариев: 0
avatar