Главная » 2016 » Апрель » 14

Telegram фаолиятида узилиш рўй берди


  • Admin
  • 14 Апр 2016(20:49)
  • 798
  • 0

Telegram мессенжерининг турли мамлакатлардаги фойдаланувчилари 14 апрель куни Тошкент вақти билан соат 12:10-12:15 оралиғида мессенжердан фойдаланишда муаммоларга дуч келишди.

Фойдаланувчиларнинг айтишича, бу вақт давомида хабарлар жўнатиш, қабул қилиш, чатларда ва алоҳида суҳбатлар қуришнинг имкони бўлмаган.

Telegram асосячиси Павел Дуров ўз твиттерида бу муаммолар Европадаги коммутатордаги зўриқиш туфайли эканини маълум қилган.

Кўп вақт ўтмай мессенжер одатий тартибда ишлай бошлаган.

Всего комментариев: 0
avatar