Главная » 2015 » Январь » 4

Темур Бекмамбетовнинг «Ёлки 1914» комедияси Россия кинопрокати етакчисига айланди


  • Admin
  • 04 Янв 2015(20:25)
  • 359
  • 0

«Ёлки 1914» («Арчалар 1914») оилавий комедияси Россия кинопрокати етакчисига айланди. Бу ҳақда «KinoBusiness.com»га таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, фильм премьерадан кейинги илк дам олиш кунларида 224,4 миллион рубль ишлаб топган. Маълумот учун, 2010 йилда экранларга чиққан биринчи «Ёлки» фильми биринчи тўрт кунда 209 миллион рубль, 2011 йилда чиққан «Ёлки 2» фильми эса биринчи тўрт кунда 246,9 миллион рубль, 2013 йилда экранларга чиққан «Ёлки 3» фильми эса биринчи тўрт кунда 364,6 миллион рубль ишлаганди.

Қозоғистонлик кинорежиссёр Темур Бекмамбетов ғоялари асосида суратга олинадиган «Ёлки» фильмлари Россиянинг турли ҳудудларида ва турли шароитларида истиқомат қилаётган кишилар Янги йилни қандай кутиб олаётганлиги ҳақида ҳикоя қилади.

Хусусан, «Ёлки 1914» фильми воқеалари 1914 йилда кечиб (фильм шиори — «Бундай Янги йил 100 йилдан бери бўлмаган»), фильмдаги олти новелла давомида Россиянинг йирик ва кичик шаҳарлари ҳаёти, унда истиқомат қилаётган бадавлат ва камбағал оилаларнинг турмуши ҳақида ҳикоя қилади.

Қўшимча сифатида, якунига етган ҳафта кинопрокати натижаларига кўра «Ёлки 1914»дан кейинги ўринни Голливуднинг «Хоббит: Беш лашкар жанги» (иккинчи ўрин, 130 миллион рубль) ва Россияда суратга олинган «Мами-3» («Оналар-3», учинчи ўрин, 45,5 миллион рубль) фильмлари эгаллаган.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar