Главная » 2017 » Июнь » 10

Тереза Мэй бош вазир лавозимини сақлаб қолди


  • Ies_92uz
  • 10 Июн 2017(09:48)
  • 260
  • 0

Аввал хабар берганимиздек, 8 июнь куни Буюк Британияда муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилди.
 
Бош вазир Тереза Мэйга Буюк Британия қироличаси Елизавета II Шимолий Ирландиянинг юнионистлар партияси билан биргаликда коалицион ҳукуматни шакллантиришига рухсат берди. Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги хабар бермоқда.
 
“Энди мен мазкур танқидий даврда аниқлик билан таъминлайдиган ва Британияни олға олиб чиқадиган ҳукуматни шакллантираман”, дейди Мэй Даунинг-Стрит қароргоҳида сўзга чиқиб.
 
У Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича музокаралар олдин режалаштирилганидек 19 июнда бошланади.
 
Бу Мэй парламент сайловларида бир неча ўрин йўқотганига қарамасдан, у ўз лавозимини сақлаб қолгани ва ўзининг вазирлар маҳкамасини шаллантиришини англатади.
 
Эслатиб ўтамиз, Тереза Мэй парламент сайловларида ўзининг сиёсий мухолифлари учун зарур бўлган 12 та ўринни бой берган эди.

Всего комментариев: 0
avatar