Главная » 2017 » Июнь » 23

Тимати шахсий уяли алоқа компаниясини ишга туширади


  • Ies_92uz
  • 23 Июн 2017(11:02)
  • 1188
  • 0

Stars Mobile компанияси фойдаланувчилари интернет тармоғидаги қўшиқларни чексиз тарзда эшита олишади.

 

Россиялик таниқли репер, Black Star компанияси етакчиси Тимати (Тимур Юнусов) шахсий уяли алоқа компанияси ва интернет-банкинг хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “ФАН” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, репернинг алоқа компанияси Stars Mobile бренди остида иш бошлайди. Stars Mobile алоқа компаниясининг асоси сифатида 2016 йилда уяли алоқа хизматлари бозори учун ташкил этилган “Атлас” компанияси хизмат қилади.
 
Янги лойиҳа маркетинги ўзида асосан 16-25 ёшдаги аудиторияни жалб этиши кўзда тутилаётган компания асосчиси Тиматининг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш ишлари бир нечта босқичлардан ташкил топган. 2018 йилда Stars Mobile алоқа компанияси тўлиқ ишга тушади.
 
Stars Mobile компанияси фойдаланувчилари интернет тармоғидаги мусиқаларни чексиз тарзда эшитиш ва турли концертларга чегирмалар ҳуқуқини қўлга киритишлари мумкин. 

Всего комментариев: 0
avatar