Главная » 2015 » Январь » 1

Тохир Усмоновнинг ижодидаги танаффус сабаблари


  • Akhmad
  • 01 Янв 2015(05:14)
  • 478
  • 0

Эътибор берган бўлсангиз истеъдодли хонанда Тоҳир Усмоновнинг ижодида қайсидир муддат танаффус бўлди. Албатта, ижодкорнинг муҳлислари бу ҳақда ташвишланса, бошқаларни эса турли ҳил саволлар қизиқтирди. Янги йил арафасида муҳлисларини қутлаш истагида "Ўзбегим таронаси" радиосига ташриф буюрган санъаткорни соғ-саломат кўрганимиздан хурсанд бўлдик ва кўпчиликни қизиқтираётган саволларига жавоб олдик.
Тоҳир Усмонов:
Оҳирги олти ой ижодимда бироз танаффус бўлди, бу эса соғлиғим яъни овозим маълум муддатга йўқолиб қолиши билан боғлиқ муаммолар сабаб юзага келди. Айнан шу даврда ёмон тушкунликка тушиб қолдим. Аммо, мана вақт ўтиб ҳаммаси изига тушди. энди эса ана шу ўтган вақтни ўрнини тўлдириш истагида янги йилни янги видеоклип тақдимоти билан бошлаш ниятидаман. Тез кунда popcorn.uz сайти орқали бу ҳақда маълум қиламиз. Мени ижодимга бефарқ бўлмаган мухлисларимиз яхши билишади, репертуарим асосан шўх қўшиқлардан иборат. Ўйлаб кўрсам ҳеч маюс оҳангдаги қўшиқларим йўқ экан. Келгуси режаларимдан бири, ижодимга ранг-баранглик киритиш мақсадида сокин таронали қўшиқлар ҳам куйламоқчиман. Айни кунда бир эмас, бир нечта ана шундай тароналар устида иш олиб бормоқдаман ва тез кунда бундан мухлисларим хабар топишади. Бугунги кунгача асосан Бобур Умаров билан ишлаган бўлсам, эндиликда Элдор Қаюмов, Ботир Алиев, Жасур Бадалбоев каби истеъдодли инсонлар билан ҳам ижодий ҳамкорликни йўлга қўйдим. 2015 йилда насиб қилса самарали меҳнат қилиш, янги қўшиқлар ва ажойиб видеоклиплар яратишни олдимга мақсад қилиб қўйганман. 
Тоҳир Усмоновга соғлик саломатлик ва келаётган йилда ижодий парвозлар тилаймиз

manba: popcorn

Теги: Tohir Usmonov, Ijodida Tanaffus

Всего комментариев: 0
avatar