Главная » 2016 » Февраль » 16

Тошкент автобусларига Wi-Fi ўрнатиш лойиҳаси синовдан муваффақиятли ўтди


  • News
  • 16 Фев 2016(08:41)
  • 272
  • 0
Тошкент шаҳридаги автобусларни Wi-Fi тармоғи бўйича симсиз интернет билан таъминлаш лойиҳаси доирасида 14-йўналишдаги тўртта автобус синов режимида интернет-ускуналар билан жиҳозланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Синовнинг дастлабки босқичи муваффақиятли кечди. Ундан кўзланган мақсад интернет тармоғига уланиш параметрларини текширишдан иборат бўлди.

Жорий йилнинг февраль-март ойида якуний синовларни ўтказиш режалаштирилмоқда. Синовлар муваффақиятли кечиб, ускуналар созланганидан сўнг лойиҳа тўлиқ кўламда ишга туширилади ва пойтахт жамоатчилик транспорти йўловчилари Wi-Fi бўйича бепул интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Тошкентдаги 14-йўналишдаги тўртта автобусда 3 февралдан бепул Wi-Fi тармоғи ишга туширилди.

Теги: Тошкент автобусларига Wi-Fi ўрнатиш

Всего комментариев: 0
avatar