Главная » 2015 » Январь » 9

Тошкент электроника бозорларида Samsung Galaxy A5 сотувга чиқарилди


  • Admin
  • 09 Янв 2015(16:07)
  • 1788
  • 0

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 2014 йилнинг октябрь ойида эълон қилинган алюмин корпусли Galaxy A5 смартфонини Ўзбекистонда сотишни бошлади. Янги смартфон дизайни Galaxy Alpha моделини эслатади, бироқ қурилманинг техник кўрсаткичлари анча-мунча фарқ қилади. Янги қурилма ишлаб чиқарувчи томонидан асосан ёшлар учун мўлжаллангани айтиб ўтилмоқда.

Galaxy A5 смартфони 720×1280 пикселли HD кўрсатиш қобилиятига эга бўлган 5 дюймли Super-AMOLED дисплейи, 4 ядроли Qualcomm Snapdragon процессори, 13-Мпли асосий камера (+ 5 Мп ли фронтал камера), 2 Гб тезкор хотира, 16 Гб доимий хотира, 2300 мАс ҳажмга эга бўлган қувват батареяси билан жиҳозланган.

“Samsung Galaxy A5” смартфони LTE бўйича маълумотларни узатиш ва NFC симсиз алоқа ўрнатиш функциясини қўллаб-қувватлайди. Қурилма Android 4.4 KitKat операцион тизими остида ишлайди. Қурилманинг эни 7 мм ни ташкил этади.
Пойтахтдаги “Флешка” (“Малика”) маиший-техника бозорида бу смартфон тахминан 1,5 млн сўм нархда таклиф этилмоқда.

Теги: Тошкент электроника бозорларида Sam

Всего комментариев: 0
avatar