Главная » 2017 » Август » 9

Тошкент расмийлари ёғингарчилик пайтида шаҳар кўчалари нега сув остида қолишини тушунтириб берди


  • Mirkarimoff
  • 09 Авг 2017(23:29)
  • 551
  • 0

Тошкентда ёмғирлар чоғида ёғингарчилик канализацияси ёмон ишлашига сабаб — тарновларга целлофан пакетларининг тиқилиб қолгани ҳамда ер ости қувурларининг камлиги. Бу ҳақда ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Саидумар Аглаев пойтахт ҳокимиятида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Uz24.

Унинг қайд қилиб ўтишича, шаҳарликлар кўчага ташлаб кетадиган целлофан пакетлари ёғингарчилик канализацияси тизимини ифлослантирмоқда.

Қувурлар камлиги муаммосини ҳал қилиш учун маъмурият 917 миллион сўм ажратди. Бу пулга муаммоли ҳудудларда қўшимча қувурлар яратилади. Яқин вақт ичида Навоий шоҳкўчасида шундай ишлар олиб борилади.

Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Абдувоҳид Каримовнинг қўшимча қилишича, қурилиш ишлари шу йилнинг октябрь ойида якунланади.

Тошкент кўчалари одатда кучли ёғингарчиликдан сўнг сув остида қолиб кетиши аҳоли орасида жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

2015 йил 11 февралида ҳукумат Тошкент ирригация-дренаж тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича қарор қабул қилди. 2015–2017 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар норматив-ҳуқуқий базани яхшилашни, ёғингарчиликни бартараф қилиш тизимини тиклаш ва такомиллаштиришни, эксплуатация қилувчи ташкилотлар молиявий барқарорлигини оширишни назарда тутади.

Всего комментариев: 0
avatar