Главная » 2017 » Июнь » 11

​Тошкент шаҳрида янги замонавий боғ очилди


  • Ies_92uz
  • 11 Июн 2017(10:42)
  • 422
  • 0

Бугун, 10 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номида янги боғ очилди

Боғнинг тантанали очилиш маросимида турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, ёзувчи ва шоирлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, маҳалла фаоллари йиғилдилар.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқулов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари К.Оқилова, Ўзбекистон халқ шоирлари И.Мирзо, С.Саййид, А.Обиджон, Бобур номидаги халқаро жамғарманинг Тошкент шаҳар бўлими раиси А.Жумақулов ва бошқалар иштирок этди. 

Майдони 12 гектардан иборат бу экологик боғ ландшафт дизайни, сув ҳавзалари, спорт майдончалари махсус экологик архитектура-қурилиш талаблари асосида бунёд этилган. Боғда сокин ва осойишта муҳит ҳукмрон. Бу ердаги мавжуд қурилмалар соғлом турмуш тарзи ғоялари тарғиботига хизмат қилади. Очиқ тренажёр майдони, бадминтон, волейбол, теннис, футбол майдончалари, велосипед йўлакчаси, болалар ўйингоҳи кичкинтойлар, спортсевар ўғил-қизлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари билан гавжум. Йога террасаси, болалар майдончаси, гулзор боққа бетакрорлик бағишлайди. 

Боғдаги спорт майдончаларининг илк меҳмонлари Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, серфарзанд оилалар бўлди. 

Бобур номидаги Тошкент марказий эко боғининг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов иштирок этди.

Всего комментариев: 0
avatar