Главная » 2017 » Май » 25

Тошкент вилоятида бир ҳафтада 12 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати кузатилди


  • News
  • 25 Май 2017(23:03)
  • 543
  • 0
Тошкент вилояти ҳудудида жорий йилнинг 18-24 май кунлари 137 та жиноят қайд этилди. Шундан 4 таси қасддан одам ўлдириш, 1 таси босқинчилик, 5 таси оғир тан жароҳати, 6 таси талончилик, 40 таси ўғирлик, 23 таси гиёҳвандлик, 2 таси транспорт воситасини олиб қочиш, 2 таси безорилик, 5 таси фирибгарлик, 1 таси иқтисодий ва 48 таси бошқа жиноятларни ташкил қилади.

Содир этилган жами 137 та жиноятнинг 112 таси "изи йўқолмасдан" фош этилган ва тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмокда, фош этилмаган 25 та (22 та ўғирлик, 1 та босқинчилик, 1 та талончилик, 1 та ўзга жиноятлар) жиноятлар бўйича айбдорларни қидириб топиш ва уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.

Ўтган йиллардан қидирувда юрган 19 нафар, жорий йилдан 1 нафар жиноятчилар ушланди, дея хабар берилди Тошкент вилояти ИИБ томонидан ўтказилган брифингда.

Ҳафта давомида 12 та ўз жонига қасд қилиш, 14 та бахтсиз ҳодиса, 23 та бевақт ўлим (38 нафар фуқаро вафот этган) содир бўлган.

Qalampir: Бобур Жалолов
Всего комментариев: 0
avatar