Главная » 2017 » Июнь » 23

Тошкент вилоятида бир ҳафтада 72 та жиноят фош этилди


  • Ies_92uz
  • 23 Июн 2017(14:10)
  • 533
  • 0

Ҳафта давомида қидирувда юрган 27 нафар шахс ушланди, илгари содир этилиб, очилмаган 10 та жиноят фош этилди.

 

Тошкент вилояти ҳудудида 2017 йилнинг 15 июнь кунидан 22 июнь кунига қадар 72 та жиноят қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
 
Улар жумласидан: қасддан баданга оғир шикаст етказиш, автотранспорт воситасини олиб қочиш, ўғирлик, фирибгарлик, товламачилик, фоҳишахона сақлаш, гиёҳвандлик, иқтисодий ва бошқа турдаги жиноятлар ташкил қилади.
 
Содир этилган жами 72 та жиноятнинг 65 таси “изи йўқолмасдан” фош этилган ва тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, фош этилмаган 7 та ўғирлик жинояти бўйича айбдорларни қидириб топиш ва уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш борасида барча тергов ва тезкор чоралар кўрилмоқда.
 
Ҳафта давомида қидирувда юрган 27 нафар шахс ушланди, илгари содир этилиб, очилмаган 10 та жиноят фош этилди.

Всего комментариев: 0
avatar